date
views 2 233

Марказий Осиё, бахтлилар ва бахтиёрлар

Марказий Осиё, бахтлилар ва бахтиёрлар
Шу йил бошида Gallup International буюртмаси асосида ўтказилган сўров эса, Қозоғистон бугун дунёнинг энг бахтли тўртта давлатидан биттаси эканига далолат қилган. Бу борада Россия илова дунёнинг яна ўнлаб давлатлари Қозоғистон билан беллаша олмаган.

Сўров жараёнида Қозоғистон аҳолисининг 80 фоиздан ортиқроғи ўзининг бахтли эканини айтган.
Россия аҳолиси эса, ўзини тобора бахтсизроқ ҳис этиб бораётгани маълум бўлганди.

Бугун Россияда ўзини бахтлиман, дегувчилар сони эллик фоизга ҳам етмаган.
Бунақаси ўтган олти йилда кузатилмагани билан сўров муаллифларининг диққат-эътиборини ўзига тортганди.

Бу икки давлатда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони жаъми миллионларга етади.
Улар ҳар йили ортга - Ўзбекистонга юбораётган маблағлар эса, миллиардлаб долларни ташкил этади.

Бу пуллар орқасидан миллионлаб ўзбекистонликларнинг тирикчилиги ўтади.
Тўй-ҳашамлари борми, болаларининг олий таҳсили - бу улар аксарияти учун рисоладагидек турмуш тарзининг асосий манбаи бўлади.

Умумиятла, йилларки, Ўзбекистон иқтисодини тутиб, юритиб келади. Аҳолиси минтақада энг йириги (34 миллиондан ортиқ - таҳр.) бўлган Ўзбекистон ҳукумати учун ижтимоий муҳофаза камари вазифасини ҳам ўтайди.

Қозоғистон эса, Ўзбекистон билан бирга Марказий Осиёнинг энг йирик иккита давлатидан биттаси бўлади.
Туркманистон билан бирга минтақанинг энергия заҳираларига энг бой икки мамлакатидан бири саналади.

Аҳолиси сони бўйича Марказий Осиёда Ўзбекистондан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Бугун Қозоғистон аҳолисининг сони қарийб 20 миллион кишини ташкил этади. Аммо аксарият минтақа давлатларидан фарқли тарзда, ташқи меҳнат миграцияси мустақил Қозоғистон учун деярли ёт фактор, муаммолардан бири бўлади.

Ўзбекистон эса, янги сўровда на-да энг бахтлилар ва на-да энг бахтсизлар рўйхатида кўзга ташланган.
Бу сўровда эса, дунёнинг эликка яқин давлатида ўн минглаб кишининг фикри ўрганилгани айтилганди.

Манба: bbc.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё, бахтлилар ва бахтиёрлар