13:05 / 13.07.2020
2 168

Бўкада аҳоли бандлигини таъминлаш

Бўкада аҳоли бандлигини таъминлаш
Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи аҳолининг ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишлари учун солиқ идолари ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Биргина Бўка туманида йил охирига қадар мингдан ортиқ фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилиши режалаштирилган бўлса, айни пайтгача юзга яқин фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб маълумотномага эга бўлдилар.

Хусусан, туманнинг Кўкорол МФЙ Намуна кўчаси 36-хонадонида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор Садоқат Имомқулованинг тикувчиликда тажрибаси етарли бўлсада, ишлашга шароити йўқ эди. Вилоят солиқ органлари ходимлари томонидан мазкур оиланинг ижтимоий аҳволи ўрганилди ва тикиш машинаси олиб берилди. У шу куннинг ўзида "SOLIQ" мобил илова орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди ва фаолияти меҳнат дафтарчасида қонуний қайд этиладиган бўлди.

Бундан ташқари 4 – сектор ҳудудларида халқни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларнинг яхши ҳаёт кечириши учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда ҳудудда жами, 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, улардаги умумий аҳоли сони 16 минг 713 нафарни ташкил этади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 4-сектор ҳудида истиқомат қилаётган 6 нафар фуқароларга қорамoл, 50 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 1 млн. сўмдан пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 309 нафар фуқароларга эса 50 сотихдан ер майдонлари ажратилди.

- Менга ҳам деҳқончилик қилиш учун ер майдони ажратилди, - дейди, Чўлобод МФЙ Қодирқул ота кўчаси 25-уйда яшовчи Лола Камолова. Хозирда ушбу ер майдонига деҳқончилик қилишни бошладим. Ҳосилдан умидим катта, оладиган даромадим орқали оиламни камбағаллик даражасидан олиб чиқиб, иқтисодий аҳволини яхшилашдир.
Бундан ташқари туманнинг Бўстон МФЙ Марказий қўрғон кўчасида яшовчи Нўъмонжон Каримбердиев 4-сектор раҳбарига иссиқхона қуриш учун банкдан имтиёзли кредит олиш мақсадида мурожаат қилган.

Мурожаатим тезда ижобий ҳал этилди, - дейди, ушбу фуқаро. 4-сектор раҳбари томонидан имтиёзли кредит ажратилишида катта ёрдам кўрсатилди. Олинган кредитни иссиқхона қуришлишида сарфладим. Эндиликда иссиқхонада халқимиз дастурхони учун сабзавот маҳсулотларини етиштиряпмиз. Сектор раҳбарлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган бу каби ёрдамлардан миннатдорман.

Олиб борилаётган бу каби эзгу ишлар замирида аҳоли ўртасида камбағалчиликни камайтириш, уларни касбга ўргатиш ҳамда одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш каби муҳим масалалар мужассамдир.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўкада аҳоли бандлигини таъминлаш