
Фото: Yossi Zeliger/Flash90
Исроиллик олимлар инсон танасида холестерин миқдорини камайтириш учун қўлланиладиган «Фенофибрат» дори воситаси коронавирусни даволашда ёрдам бериши мумкинлигини аниқлади.
«Ўнлаб йиллар давомида фармацевтика бозорида мавжуд бўлган оддий дори коронавирусни даволашда самарали бўлиши мумкин. Ал-Қудсдаги Иброний университети тадқиқот гуруҳи ўтказган дастлабки тадқиқотлар истиқболли бўлиб чиқди», деб ёзади университет матбуот хизмати.
Олимлар жамоаси уч ой давомида SARS-CoV-2 беморларнинг нафас олиш йўллари ва ўпкасини қандай ўзгартиришини ўрганишди. Маълум бўлишича, коронавирус углеводларнинг одатий парчаланишига халақит беради. Оқибатда ҳужайраларда кўп миқдорда ёғ тўпланиб қолади ва бу вируснинг кўпайиши учун қулай шароит яратади.

Лаборатория тадқиқотларида «Фенофибрат» дори воситаси қўлланганда у «истиқболли натижаларни» кўрсатди: ушбу дори воситаси ўпка ҳужайраларида кўпроқ ёғ парчаланишига имкон бериши билан бирга ҳужайралар томонидан вирус сақлаб қолинишини чеклаб, шу орқали SARS-CoV-2 кўпайишининг олдини олиши аниқланди. Университет матбуот хизматининг хабар беришича, атиги беш кунлик даволаниш муддатида «Фенофибрат» дори воситаси билан даволанган беморларда вирус батамом йўқ бўлган.
«Агар бизнинг хулосаларимиз клиник тадқиқотларда тасдиқланса ва қўллаб-қувватланса, бу даволаш усули COVID-19 асоратини енгиллаштириб, уни оддий шамоллаш касаллиги даражасига тушириши мумкин», дейди Ал-Қудсдаги университет профессори Яаков Намиас.
Олдинроқ АҚШда ишлаб чиқарилган вакцина одамларда кучли иммунитет пайдо қилгани айтилганди.
ФенофибратКоронавирус ДаволашХолестерин КамайтиришИсроил ТадқиқотлариСарс-ков-2Дори Воситалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар