
Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро С.Мелиевдан ундирувчи З.Мирзаеванинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бориш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган. Шу вақтга қадар фуқаро С.Мелиев алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.
Бугун коронавирус пандемиясининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган карантин ва қисман чеклов чоралари шароитида муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, қарздор С.Мелиев билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди. Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор шу куни фарзанди таъминоти учун 35 миллион 138 минг сўм пулни тўлаб берди.
Суд ҚарориАлимент УндиришМажбурий ИжроКоронавирус ПандемиясиИжтимоий ҲимояФарзандларни Қўллаб-қувватлаш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар