18:35 / 16.07.2020
2 487

InfinBank’нинг тўрт нафар ходимида коронавирус аниқланди

InfinBank’нинг тўрт нафар ходимида коронавирус аниқланди
InfinBank Қашқадарё вилоят филиалининг тўрт нафар ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилиши эълон қилинганидан буён InfinBank филиаллари, хусусан, Қашқадарё вилоят филиали ҳам 9 июлдан буён масофадан туриб ва онлайн тарзда мижозларга хизмат кўрсатиш режимига ўтказилган.

Профилактика доирасида банк филиалларида барча ходимлар коронавирусга тестдан ўтказилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоят филиалининг барча ходимлари 13 июль куни тестдан ўтказилган бўлиб, тест натижалари 14 июль куни маълум бўлган. Мусбат натижа 9 июлдан буён масофадан туриб ишлашга ўтказилган 4 нафар ходимда қайд этилган ва улар ўша куниёқ уй шароитида тўлиқ изоляцияга олинган.

Бу ҳақда амалдаги эпидемиологик протокол талабларидан келиб чиқиб СЭОА муассасаси хабардор қилинган.

Қайд этилишича, коронавирусга чалинган ва уйда туриб даволанаётган тўрт нафар ходимнинг аҳволи ҳозир яхши, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан мониторинг ва назорат қилиб турилибди. Қашқадарё вилоят филиали ўрнатилган тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Шунингдек, бундан буён ҳам банк жамоаси ва мижозлари саломатлигини таъминлаш мақсадида банк ва унинг филиалларида профилактика тартибида ходимларнинг (улар банк бинолари ёки масофада туриб ишлаётганидан қатъий назар) тестдан ўтказиш тадбирлари давом эттирилиши таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » InfinBank’нинг тўрт нафар ходимида коронавирус аниқланди