21:32 / 16.07.2020
2 367

Дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дорилар фош этилди

Дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дорилар фош этилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автомашина кузатувга олинди.
Шундан сўнг, Қува ҳудудида ушбу автомашина тўхтаганида, фуқаро А.Х. қўлидаги дастурхонга ўралган сават билан автомашина ёнига бориб, автомашинадан узатилган 1 дона қоғоз қутини дастурхони орасига солганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Текширув давомида, ушбу саватдаги қоғоз қутида умумий қиймати 235,2 миллион сўмлик жами 7840 дона “Регапен 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дорилар фош этилди