06:28 / 18.07.2020
2 319

Шавкат Мирзиёев 2020 йил охиригача 2,5 млн истеъмолчини ичимлик суви тармоғига улаш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 2020 йил охиригача 2,5 млн истеъмолчини ичимлик суви тармоғига улаш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль, жума куни ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги икки йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасига бюджетдан 3,7 триллион сўм ажратилган. Бундан ташқари, 48 та лойиҳага 1,9 миллиард доллар хорижий кредитлар жалб қилинган.

Йиғилишда таъкидланишича, уч йил ичида 3,6 миллион аҳолига сув етказиш режалаштирилиб, маблағ масаласи ҳал қилиб берилган бўлса-да, барча муаммолар охиригача ўз ечимини топмаган.

Лойиҳаларни танлашда жойлардаги ҳолат, аҳолининг талаби ва мавжуд сув манбалари тўлиқ ўрганилмаяпти. Кредит қайтими бюджет зиммасига тушаётгани тармоқ ва ҳудуд раҳбарларини жиддий ўйлантириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбари лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижий кредитларни қайтаришдаги муаммоларни кўрсатиб, янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан бошлаб барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.

Истеъмолчилар сув тармоғига уланмагани сабабли даромадлар олинмаётгани учун масъул раҳбарларнинг иши танқид қилиниб, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улаш вазифаси қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев 2020 йил охиригача 2,5 млн истеъмолчини ичимлик суви тармоғига улаш бўйича топшириқ берди