08:20 / 19.07.2020
2 201

Жиззахда қарзини қайтармаслик учун танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахс аниқланди

Жиззахда қарзини қайтармаслик учун танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахс аниқланди
Жиззахда қарзини қайтармаслик мақсадида танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабага кўра, 12 июль куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 1982 йил туғилган М.Ш. мурожаат қилиб, акаси 1964 йил туғилган М.Б.нинг йўқолиб қолганлигини билдирган.

Фуқаро М.Б. мактабгача таълим ташкилоти спорт тўгараги тарбиячиси бўлиб ишлаб келган. У 8 июль куни соат 02:00 лар атрофида маҳалласи ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун югуришга чиқиб изсиз йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан тезкор қидирув ва суриштирув ишлари ўтказилган. Натижада Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1987 йил туғилган Т.А. фуқаро М.Б.нинг бош ва энса соҳасига қаттиқ тўмтоқ жисм билан уриб, Обод маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси рўпарасидаги чуқурга кўмиб юборгани аниқланди.

Маълум бўлишича, у марҳум М.Б.дан пул қарзи бўлган, қарздорликни қайтармаслик учун мазкур қотилликка қўл урган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда қарзини қайтармаслик учун танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахс аниқланди

Жамият янгиликлари