10:37 / 20.07.2020
5 425

Коронавируснинг энг эрта пайдо бўладиган аломати маълум қилинди

Коронавируснинг энг эрта пайдо бўладиган аломати маълум қилинди
Фото: Glagol.press
Испаниялик олимлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида тошмаларнинг пайдо бўлиши коронавируснинг дастлабки аломати эканлигини маълум қилди, деб ёзади JAMA Dermatology.

Олимлар 21 нафар беморни кузатиш натижасида уларнинг 6 нафарида бу каби аломатларни аниқлаган. Тошма пуфакчали ёки доғ кўринишида бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, COVID-19’нинг бошқа аломатлари тошмадан бир неча кун кейин пайдо бўлади. Шунингдек, ҳозирча мазкур аломат касаллар орасида қанчалик тарқалгани маълум эмас.

Бунга қадар олимлар Италияда коронавируснинг оғир шакли билан оғриган 18 нафар бемор терисида «эритематоз тошма» пайдо бўлганини аниқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг энг эрта пайдо бўладиган аломати маълум қилинди