date
views 2 137

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси "пишмай қолди"...

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси "пишмай қолди"...
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Д.И. шартли харидорга 80 дона “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчаларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси "пишмай қолди"...
-->