11:43 / 21.07.2020
2 336

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги антибиотиклар инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги антибиотиклар инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Фото: «Яндекс Дзен»
ХХ асрда антибиотиклар инсониятда кузатилган бир қанча касалликларга даво бўлган. Бугунга келиб эса тури кўпайиб кетган антибиотиклар истеъмол маҳсулотлари таркибида ҳам йўқ эмас. Улар фойдами ёки зарар? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Гўшт
Ҳайвонлар ҳам касал бўлиши мумкин, касалликка чалинишининг олдини олиш мақсадида эса антибиотиклардан фойдаланилади. Масалан, сигирда учрайдиган мастит касаллиги ва ҳайвонлар тез вазн йиғиши учун ҳам медикаментлар қўлланилади. Антибиотиклардан, шунингдек, тайёр ҳайвон маҳсулотларининг узоқ вақт сақланиши учун қайта ишлашда ҳам фойдаланилади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Сут ва тухум
Сутда антибиотик миқдори юқори бўлиб, пастеризация жараёнида бироз камайишини айтмаса, унинг кони бўлиб қолаверади. Товуқларнинг семириши ва ўсиши учун ҳам аксар ҳолларда медикаментлардан фойдаланилгани сабаб ҳам тухумда антибиотик гўшт ва сут сингари мўл бўлади.

Балиқ
Фермер хўжаликларида етиштириладиган балиқларда денгиз ёки дарёдаги балиқлардан кўпроқ касалликка мойиллик бўлгани учун уларга антибиотик берилади. Шунга қарамасдан, етиштириладиган балиқларда турли антибиотикларга чидамли бактериялар аниқланган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Асосан қандай антибиотиклардан фойдаланилади?
Асосан пенициллин ва тетрациклин қаторига кирувчи, шунингдек, стрептомицин ва хлорамфениколдан фойдаланилади. Тетрациклиндан ҳайвонларни ўстириш ва маҳсулотларнинг узоқ муддат сақланишини таъминлаш учун ишлатилади. Лекин инсон саломатлиги учун ушбу антибиотик хавф туғдириши мумкин. Узоқ вақт давомида ёки керагидан ортиқ қабул қилиниши оқибатида эшитиш ёмонлашиши, аллергик реакциялар пайдо бўлиши, дисбактериоз ва гастрит келиб чиқиши мумкин.

Нима учун истеъмол маҳсулотлари таркибидаги антибиотиклар бу қадар зарарли?
Антибиотиклар олдингидек самарали таъсир қилмай қўйган, авваллари шифо сифатида тавсия қилинган дорилар бугунга келиб ўша инфекциялар қаршисида ожизлик қилмоқда. Антибиотикорезистентност туфайли инсонларнинг вафоти тўғрисидаги статистика ҳам йўқ эмас. Керак бўлмаган вақтда, озиқ-овқат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг ҳайвонларни катталаштириш учун катта миқдорда антибиотикдан фойдаланади. Бунинг оқибатида эса инсон организми вирусли касалликлар билан кураша олмай қолади. Бу, айниқса, болалар учун хавфли саналади. Шунингдек, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларда антибиотиклар мавжудлиги бронхоспазм, аллергия ҳамда ичак-ҳазм жараёни билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

Нима қилиш мумкин?
Мутахассислар ишончли ва текширилган компаниялар маҳсулотларини харид қилишни, балиқ маҳсулотларини фермада етиштирилганини сотиб олмаслик ва барча маҳсулотларнинг сақланиш муддатига эътибор бериш кераклигини таъкидлайди. Агар сақланиш ва ишлаб чиқарилгани вақт ўртасида анча муддат бўлса, ишлаб чиқарувчилар антибиотикдан фойдалангани эҳтимоли юқори бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги антибиотиклар инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?