14:02 / 21.07.2020
2 317

Наманганда босқинчилик жиноятини содир этган шахслар ушланди (фото)

Наманганда босқинчилик жиноятини содир этган шахслар ушланди (фото)
2020 йил 7 июль куни соат 04:00да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ИИБга хабар тушган, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотида.

Фото: Тергов департаменти
Унга кўра, шу куни соат 03:00ларда “Бураматут” МФЙ, Янгиобод кўчаси уйларнинг бирига 4 нафар номаълум шахс юзига аёллар пайпоғини ниқоб сифатида кийиб, уйнинг девор қисмини бузиш орқали кириб, темир бўлаги ва ошхона пичоғи билан қуролланиб хонадонда бўлган уй эгаси, унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларига ҳужум қилиб, уларнинг қўл ва оёқларини ип билан боғлаб, темир бўлаги билан уриб, пул беришни талаб қилган.

Қайд этилишича, улар хонадонда бўлган 11.400 АҚШ доллари, 100.000.000 сўм нақд пулларни ҳамда 61.390.000 сўмлик турли кўринишдаги тилла буюмларини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинишган.

Ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, ҳолатни синчиклаб ўрганиб бир қатор излар ва ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.

Бу орада судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, уй эгаси И.Ў.да пешона суягининг очиқ синиши, бош мия тўқималарининг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлар мавжудлиги, турмуш ўртоғи М.Х.да эса пешона ва энса соҳасида эзилган жароҳатлар мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича номаълум шахсларга нисбатан 07.07.2020 йилда Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Олиб борилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни 53 ёшли Ғ.Қ., 44 ёшли У.Ю., 29 ёшли Ж.Т. ва 35 ёшли Ш.Т. содир этилганлиги аниқланиб, барчаси процессуал тартибда ушланган.

Ўз навбатида Ғ.Қ.нинг яшаш манзилидан, тинтув давомида битмаган хона деворининг ғиштлари орасида 70.000.000 сўм пул, 10.000 АҚШ доллари ҳамда ерга кўмиб қўйилган тилла тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда босқинчилик жиноятини содир этган шахслар ушланди (фото)