10:15 / 22.07.2020
2 489

Гулистонда ўз фарзандини 17 000 АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди

Гулистонда ўз фарзандини 17 000 АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси хабарига кўра, 21 июль куни “махсус харидор” сифатида иштирок этган тезкор ходим М.Х.га 1995 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро А.Ў. 15 июлда туғилган фарзанди Ў.Л.ни 17.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Гулистон шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, “Шоҳрух” меҳмонхонаси олдида фарзанди Л.Ў.ни “махсус харидор”га берган.

Қайд этилишича, у эвазига кимёвий ишлов берилган 17.000 АҚШ долларини олиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда ўз фарзандини 17 000 АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди