15:07 / 22.07.2020
2 756

Бу йилги энг ёш абитуриент 13 ёш, энг каттаси эса 95 ёшда

Бу йилги энг ёш абитуриент 13 ёш, энг каттаси эса 95 ёшда
2020/21 ўқув йилида олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олиш учун ҳужжат топширганлар ичида 13 ҳамда 95 ёшли абитуриентлар ҳам бор. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни Давлат тест маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг айтишича, бу йил Ўзбекистон бўйича 91 та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.

Ражабовнинг қўшимча қилишича, қабул комиссияси томонидан рўйхатга олиш жараёнларида 13 ёшдан 95 ёшгача бўлган абитуриентлар ҳам қайд этилган. Жумладан, энг ёш абитуриент 13 ёш (14 ёшга тўлмаган) ва энг ёши катта абитуриент 95 ёш ҳисобланади.

Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг маълумот беришича, 14 ёшга тўлмаган абитуриент Тошкент шаҳридан ва 95 ёшли абитуриент эса Самарқанд вилоятидан талабгор сифатида қатнашмоқда (иқтисодиёт йўналиши учун).

Маълумот учун, ўтган йили олий таълим муассасасига кириш имтиҳонини топширган энг ёши улуғ абитуриентлардан бири Маматқул Бердиалиев бўлгани айтилганди. У Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ўқишга кириш учун тест топширган ва 42,1 балл билан «йиқилган».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йилги энг ёш абитуриент 13 ёш, энг каттаси эса 95 ёшда