10:15 / 23.07.2020
2 584

«Тана ҳарорати 38 даражага чиқмаса, уни тушириш шарт эмас» — Самарқанд ССБ раҳбари

«Тана ҳарорати 38 даражага чиқмаса, уни тушириш шарт эмас» — Самарқанд ССБ раҳбари
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов коронавирусга чалиниб, уй шароитида даволанаётган беморларга баъзи тавсияларни берди.

Бошқарма раҳбарининг сўзларига кўра, уйда даволанаётган беморларга кўп дори керак эмас. C ва D витаминлари, вирусга қарши битта препарат ва бошқа бир қатор дорилар билан худди грипп ва шамоллашни даволагандек даволаниш мумкин.

Унинг айтишича, антибиотиклар вирусга таъсир қилмайди. Қачонки вируснинг асоратлари, ўпкада пневмония ёки йирингли асоратлар пайдо бўладиган бўлса, антибиотиклардан фойдаланиш керак.

Шунингдек, мутахассис коронавируснинг енгил шакли билан оғриган беморлардаги тана ҳарорати масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

«Агар тана ҳарорат 38 даражага чиқмаса, уни тушириш шарт эмас. Ундан (38 даражадан) ошсагина, «Парацетамол» каби оддий дорилар ёрдамида тана ҳароратини туширишга ҳаракат қилиш керак», — деди ССБ раҳбари.

Шифокорнинг сўзларига кўра, тана ҳароратининг кўтарилиши организмнинг вирусга қарши иммун реакцияси ҳисобланади ва организмнинг курашаётганини билдиради. Шунинг учун зарур бўлмаганда дорилардан фойдаланиш керак эмас. Кўпроқ суюқлик ичиш керак.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга «Гидроксихлорохин», «Азитромицин», «Парацетамол», «C Витамин» каби дори-дармонлар киритилган.

Бироқ гидроксихлорохин бефойда ва ўлим эҳтимолини ошириши мумкинлиги туфайли Ўзбекистонда даволаш протоколидан чиқарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тана ҳарорати 38 даражага чиқмаса, уни тушириш шарт эмас» — Самарқанд ССБ раҳбари