17:53 / 23.07.2020
3 373

ОТМ талабалари учун ўқишни кўчириш тартиби эълон қилинди

ОТМ талабалари учун ўқишни кўчириш тартиби эълон қилинди
Фото: PhotoXpress
Вазирлик талабалар учун ўқишни кўчириш тартибини эълон қилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабалар учун жараённинг тартибини маълум қилди. Унга кўра, хорижий ОТМларда онлайн ўқиётганлар ўқийшни республикадаги олий таълим муассасаларига кўчира олмайди.

Олий таълим вазирлиги эълон қилган рўйхатда қуйидаги тартиблар тасдиқланган.

Кундузги таълим шаклида ўқиётганлар ўқишни ОТМлардаги кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклидаги йўналишларга кўчиришлари мумкин. Махсус сиртқи ва қўшма таълим дастуридаги таълим шаклидаги йўналишларга эса кундузги таълимдан ўқишни кўчириб бўлмайди.

Қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётганлар таълимни бошқа ОТМга кўчира олишмайди. Кечки таълимда ўқиётганлар бошқа ОТМнинг фақат кундузги ва сиртқи йўналишларига ўқишни кўчиришлари мумкин. Кечки таълимда ўқиётганлар фақат бир ОТМ доирасида бошқа факультетнинг кечки йўналишига таълимни кўчириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМ талабалари учун ўқишни кўчириш тартиби эълон қилинди