Президент “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартиби илғор халқаро стандартларга мослаштириш доирасида:
- Прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
- прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;
- прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Фармон билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади.
2019 йилда 469 та иш судда бир неча ой кўрилгандан кейин дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга қайтарилган. Эндиликда ишни судга тайинлаш жараёнида 7 сутка ичида судья мазкур масалани ҳал этиши мумкин бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди