17:05 / 26.07.2020
2 359

Азиз Абдуҳакимов: "Карантин кимгадир ноқулайлик туғдириш учун эмас, балки жуда зарур бўлгани учун узайтирилмоқда"

Азиз Абдуҳакимов: "Карантин кимгадир ноқулайлик туғдириш учун эмас, балки жуда зарур бўлгани учун узайтирилмоқда"
Карантин даврида ҳам фуқароларнинг зарурий ҳолатларда, қон таҳлили, тест топшириш, тиббий ёрдам олиш учун ҳаракатланиши учун барча шароитлар яратилади. ИИВ томонидан ташкил қилинган постларда зарурий ҳолатларда ҳаракатланган одамларга лозим бўлса, манзилига етиб олишлари учун ёрдам ҳам берилади.

Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканали мухбири билан суҳбатда карантин муддати нима сабабдан чўзилаётгани ва мавжуд вазият ҳақида маълумот берди.

«Коронавирус ёш, миллат, касб ёки жамиятдаги мавқега қараб танламайди. Ҳозир касалликнинг кўпчиликка юқаётганига гувоҳ бўляпмиз. Афсуски, менинг ота-онам ҳам вирус билан зарарланди. Улар барча карантин қоидаларига риоя қилган бўлишларига қарамай, бозорда тасодифий тарзда касаллик юқтириб олишган ва ҳозир даволанишмоқда.

Бу каби мисоллар жуда кўп. Ўтган ҳафта мен учун қадрдон бўлган икки нафар инсонни йўқотдим. Бундай ҳолатлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда кузатилиши мумкин
», – деди бош вазир ўринбосари.

Махсус комиссия аъзоси айни пайтда касалликнинг барча ҳудудларга тарқалгани, шунинг учун ҳам карантин қоидалари 15 августгача узайтирилаётгани, бу ким учундир ноқулайлик ҳосил қилиш учун қилинган қарор эмас, балки жуда зарур эканини билдирди.

«Лекин карантин даврида ҳам фуқароларнинг зарурий ҳолатларда, қон таҳлили, тест топшириш, тиббий ёрдам олиш учун ҳаракатланиши учун барча шароитлар яратилади. ИИВ томонидан ташкил қилинган постларда зарурий ҳолатларда ҳаракатланган одамларга лозим бўлса, манзилига етиб олишлари учун ёрдам ҳам берилади.

Лекин ҳаммамиз фақат карантингина касаллик тарқалиши занжирини узишга ёрдам беришини тўғри тушунишимиз лозим. Коронавирусдан зарарланган ёшлар учун ҳам касаллик оқибатлари фожиали бўлмоқда. Масалан, Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 30 ёшли магистранти ҳам 2 кун олдин вафот этди
», – деди Азиз Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосари тиббиёт муассасаларига мурожаат қилувчилар кўплиги, тиббиёт ходимлари ҳам имкон қадар ҳаракат қилаётганини қайд этиб, мавжуд халқаро тажриба карантин муддатини чўзиш ва касалланиш муддатини максимал даражада узайтириш зарурлигини кўрсатаётганини айтди.

«Албатта, ҳозир ҳаммага оғир бўлмоқда, кўпчилик даромад манбайидан маҳрум бўлган. Махсус комиссия бундай одамлар ҳақида ҳам ўйламоқда. Уларга карантин чекловлари даврида зарурий озиқ-овқатлар етказиб берилади», – деди Азиз Абдуҳакимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиз Абдуҳакимов: "Карантин кимгадир ноқулайлик туғдириш учун эмас, балки жуда зарур бўлгани учун узайтирилмоқда"