18:50 / 26.07.2020
2 371

Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳоли ва тадбиркорлардан узр сўради

Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳоли ва тадбиркорлардан узр сўради
Бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев карантин муддатининг яна чўзилгани натижасида аҳолига ноқулайлик пайдо бўлгани учун узр сўради.

«Касаллик бошида бизни чалғитиб, енгил формада кечган эди, энди эса оғир формага ўтаётганига гувоҳ бўляпмиз. 80 фоиздан ортиқ ҳолатда беморлар уйда даволаняти. Чунки тиббиёт муассасаларининг кучи ва жойи етмаяпти. Тиббиёт ходимларининг мардонавор жонкуярлигини кўряпмиз.

Биринчи навбатда, ўз узримни келтирмоқчиман. Нега узр? Карантин чораларини мажбуран киритиш натижасида айрим аҳоли қатламларига ноқулайлик яратишга мажбур бўляпмиз. Транспорт ҳаракатига, иш фаолиятини тиклашга, бозорлардаги тадбиркорлар ишини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлаётганлардан узр сўрашимиз керак. Бунга мажбурмиз.

Ҳозир пировард мақсадимиз – аҳоли соғлигини сақлаб қолиш. Бунинг учун нима керак бўлса, қилишимиз шарт. Шунингдек, томошабин бўлмаслигимиз, ўзимизни эҳтиёт қилишимиз керак. Ўзимизни ҳимоя қилсак, ниқоб тақсак, бир-биримиздан масофа сақласак, мавжуд урф-одатлардан вақтинча воз кечсак, касалликнинг олдини олишга, хавф солаётган балодан аҳолини асрашга улгурамиз. Халқ бизни тушунади деган умиддаман.

Яқиним, ўзим касал бўлсам, қандай қилиб тиббиёт муассасасига бораман, деган мурожаатлар бор. Бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ. Миллий гвардия ходимлари ҳам, ички ишлар ходимлари ҳам бундай вазиятни тўғри тушунади. Ҳозир айрим фаолият турлари масаласида биргаликда сабр қилиб, биринчи навбатда касалликнинг олдини олсак, кейин ҳаммасини тиклаб олишга имконият яратилади.

Карантин муддатини чўзиш даволаш тизимини яратиш, керакли тиббиёт ускуналарини келтириб олиш, дори-дармонлар захирасини ушлаб туришга имкон беради
», – деди Мусаев «Ўзбекистон-24» телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳоли ва тадбиркорлардан узр сўради