13:12 / 27.07.2020
1 591

Давлат ижрочисининг тўғри тушунтириши натижасида ҳуқуқбузар суд қарори ижросини ихтиёрий бажарди

Давлат ижрочисининг тўғри тушунтириши натижасида ҳуқуқбузар суд қарори ижросини ихтиёрий бажарди
Фуқаро С.Хусинов ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасини Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 69-км бўйича бошқариб келаётган вақтида амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидаларининг” 53-бандини бузиб, тўхташдан олдин бажарилаётган монёвр ҳавфсиз эканлигига ва бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак бўлсада, буларга амал қилмасдан, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Хомидовнинг “Кобалт” русумли автомашинаси билан тўқнатиш кетган ва натижада МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Ушбу ҳолатда тарафлар ўзаро келишмаганлиги сабабли, Кармана туман маъмурий суди томонидан 04.07.2020 йилда ҳуқуқбузар С.Хусиновдан 10 млн. 563 минг сўм маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақида қарор қабул қилинган ва қарор шу куннинг ўзида бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ўз навбатида ижро талабларини ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри тушунтиришлардан сўнг, яъни юртимизда карантинли вазият эканлиги, ҳар бир оилада моддий қийинчиликлар бўлаётганлиги, қонуний талаб белгиланган муддатда бажарилмаса, мажбурий ижро чораси сифатида унга жарима қўлланилиши, бунинг ортидан отиқча тўловлар кўпайиб, оила бюджетига зарар келишиши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқбузар огоҳлантирилган.

Бундан тўғри хулоса чиқарган ҳуқуқбузар 16.07.2020 йилда етказилган зарарни тўлиқ тўлаб берган.
Ижро ҳужжати эса “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси билан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат ижрочисининг тўғри тушунтириши натижасида ҳуқуқбузар суд қарори ижросини ихтиёрий бажарди