COVID... Ким учундир касаллик, кимлар учундир протокол. Кўпчиликка ваҳима, йўқотилган ҳаловат, ўлим, айрилиқ; баъзилар учун эса энг катта ёлғон, ортидан мўмай даромад. Айримларга тавба-тазарру; кимларгадир дам олиш, ижод, имкон. Ғийбат, фисқ-фасод қилаётган, бир-бирига тош отаётганлар қанча! Баъзилар учун эътиқод мустаҳкамлиги, ибн Сино, табобат ёди, бир оғир синов...
Бир йил олдин шу гаплар бормиди? Кўчалар ҳувиллаганмиди? Одамлар оммавий тарзда ниқоб тақиб юрармиди, бир-бири билан сўрашишдан чўчирмиди? Кўпчилик ўз уйида шунча узоқ вақт ўтирганми ҳеч?
Демак, бир йилда, бир ойда, бир кун, бир сонияда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Жон омонатлиги теран идрок этилмоқда. Ҳаёт нақадар ширин.
ФБга кирасан – таъзияхона! Остона ҳатлаб чиқмоқчимисан, ҳеч бир кафолат йўқ – одамлар хавфли. Уйда ўтир, кутгин. Абдулла Орипов мисраси ёдга тушади: «Бир қадам қўйсанг, нарёғи ўлим...»
Барибир... барибир умид қилинг. Ўзингизни бир юмуш, эрмак билан чалғитинг. Хавотир, ҳадикни хушвақтлик билан алмаштиринг. Дуолар ўқинг, илтижо қилинг.
Ризқни Худойим етказади, бировга кўп, бировга камроқ.
Яшамоқчимисиз, умид қилинг, табассумни унутманг. Кўзгуга 15 сония самимий кулиб қаранг, кайфиятингиз кўтарилади...
Икки инсон деразадан боқади, бири юлдузларни, иккинчиси кўлмакни кўради...
Муаллиф: Анвар Намозов
Манба: Xаbar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?