21:34 / 27.07.2020
1 690

Икки шерик қандай қилиб фирибгарлик орқали 33,6 минг АҚШ доллари «ишлади»?

Икки шерик қандай қилиб фирибгарлик орқали 33,6 минг АҚШ доллари «ишлади»?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир неча ўнлаб фуқароларни 33 мингдан кўпроқ «кўки»га туширганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, икки шерик - Н.Х. ва Ш.А.лар ўзаро тил бириктириб, «A.T.C.» корхонасига аъзо қилиш ва «электрон дўкон» сотиб олиш эвазига бир фуқародан 920 минг сўм, яна биридан 300 АҚШ долларини олган пайтда ушланади.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Терговга қадар текширув жараёнида уларнинг яна бир жинояти фош этилди. Яъниким, икки шерик «A.T.C.» сайтига аъзо бўлиш, бошқаларни мазкур сайтга аъзоликка таклиф қилиш ва шу орқали бонус пуллари берилишига ишонтириб, жами 53 нафар фуқаронинг 33,6 минг АҚШ доллари ва 3 млн сўм маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишади. Қўлга киритилган пуллар эса Ш.А.нинг номига очилган халқаро пластик (VISA) картасига ўтказилганлиги аниқланган.

Айни пайтда ҳолат бўйича фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Кўпам учрайвермайдиган мазкур жиноят бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)