10:18 / 28.07.2020
2 262

Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришни бошлади

Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришни бошлади
Фото: Reuters
Германия соғлиқни сақлаш тизими вакиллари охирги икки ҳафта давомида касалланиш ҳолатлари ўсганлигидан жиддий ташвишда эканлигини билдирди.

Европа мамлакатлари коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўра бошлади ва айрим чекловларни қайтариш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Guardian.

"Европа коронавируснинг иккинчи тўқинига тайёрланмоқда. Янги касалланишлар чеклов чораларини қайтадан киритиш эҳтимолини кучайтирмоқда", - деб ёзади газета.

Масалан, Каталония ҳукумати агарда 10 кун ичида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият назорат остига олинмаса, айрим "локдаун" чоралари қайта жорий этилишини маълум қилди. Кейинги икки ҳафтада Каталонияда қарийб 8 мингта янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди.

Германия соғлиқни сақлаш тизими вакиллари охирги икки ҳафта давомида касалланиш ҳолатлари ўсганлигидан жиддий ташвишда эканлигини билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан нохуш вазият ҳукм сураётган ҳудудларда бўлган барча коронавирусга мажбурий тест топширишини айтди.

Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги ёшлар орасида касалланиш ҳолатлари кескин ўсганидан сўнг эҳтиёткорликка чақирди. Ёшлар ниқоб тақиш, қўлларни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофа сақлашга чақирилмоқда.

Грецияда нафақат супермаркетларда, балки барча ёпиқ жойларда ниқоб тақишни мажбурий этиш режалаштирилмоқда.

Бельгия ҳам мамлакатда иккинчи "тўлиқ локдаун" жорий этилиши мумкинлигини истисно этмади. Миллий хавфсизлик кенгаши олти соатлик мунозаралардан сўнг пандемияга қарши киритилган чораларни қисман қатъийлаштиришга қарор қилди. Бош вазир Софи Вильмес эпидемиологик маълумотлар хавотирли эканлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришни бошлади