
Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб берди:
- Коронавирус касаллиги тузаладиган дард. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади.
Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.
Турли давлатларда шифокорлар ким тарқатувчи сифатида хавф туғдирмаслигини аниқлаш учун протоколлар қабул қилишган ва улар қуйидагича: биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ўтиши керак ва тузалгандан кейин яна 3 кун. Агар касаллик аломатсиз ўтган бўлса 24 соат танаффус билан кетма-кет топширилган ва манфий натижали ПЗР тести инсон ташувчи эмаслигини билдиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар