13:08 / 29.07.2020
2 779

Қибрайда дорихоналар назорати кучайтирилди

Қибрайда дорихоналар назорати кучайтирилди
Сўнгги вақтларда республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида аҳолининг вируслардан ҳимояланиш, иммунитетни ошириш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган дори воситаларига бўлган талаби ортган. Бу эса ўз навбатида, аҳоли талаби ортган препаратларнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқариш ва нархларни кескин ошириш ҳолатларига олиб келмоқда. Ушбу салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай тумани 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳудудда тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Ҳозирда сектор раҳбарлари томонидан асосий эътибор аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарасини янада яхшилаш, шифокор қабулига кириш учун навбатларни қисқартириш, касалликларни эрта аниқлаш ва патронаж ишларини ўз вақтида мақсадли олиб бориш, тез тиббий ёрдам хизматини самарали ташкил этишга қаратилган.

Куни кеча Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмал Тиллаев ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари бир неча дорихоналарда бўлиб, дори-дармонлар захирасининг мавжудлигини кўздан кечирди. Шунингдек, дори воситаларининг тақчиллигини олдини олиш ва нархларнинг асоссиз оширилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

- Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, тўртта сектор алоҳида ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ўзи яратиши керак,-дейди Қибрай тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмал Тиллаев. Ҳозирда ҳудудимиздаги дорихоналарнинг уч ойлик захира билан таъминлаш ишларини кўриб чиқяпмиз. Мақсадимиз ҳудудимизда дори-дармонлар бўйича ҳеч қандай муаммо етишмовчилик бўлмаслигини таъминлашдан иборат.

- Мен тумандаги 54-сонли дорихона раҳбариман, - дейди Барно Тўйчиева. Айни пайтда фуқароларни энг зарур дориларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида туман дорихоналарида 3 ойгача бўлган муддатга етарли даражада захиралар мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ деб бемалол айта оламан.

Шунингдек, 4-сектор раҳбари туман аҳолиси учун ташкил қилинган Сall-марказнинг фаолиятини ҳам ўрганди.

Айтиш керакки, куну тун – узлуксиз фаолият кўрсатаётган мазкур Сall-марказлар аҳолида COVID-19” касаллиги белгилари пайдо бўлганда биринчи галда қилинадиган ишлар бўйича барча саволларга жавоб бермоқда. Коронавирус инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси ҳақидаги маълумотларни ҳам туман аҳолиси шу марказлардан олишлари мумкин.

Тадбир давомида сектор раҳбарлари томонидан уйда даволанаётган беморларнинг тиббий аҳволи аниқлаштирилиб, уларга бепул дори-дармон воситалари етказиб берилиши таъминланди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайда дорихоналар назорати кучайтирилди