17:05 / 29.07.2020
2 846

Яна 200дан зиёд киши коронавирус билан касалланди

Яна 200дан зиёд киши коронавирус билан касалланди
2020 йил 29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 (+205) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна 200дан зиёд киши коронавирус билан касалланди