
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 22.08.2013 йилдаги С-1-431/13-сонли ижро варақасига асосан қарздор З.Юсуповдан ундирувчи Д.Арипова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги 21.10.2013 йилда қўзғатилган 101119020757-сонли ижро иши мавжуд.
Ижро иши бўлим давлат ижрочиси Д.Иргашев иш юритувига берилган бўлиб, алимент пулларини ундириш юзасидан белгиланган тартибда барча мажбурий ижро чоралари қўлланилган.
Бугунги кундаги карантин шароитида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида қарздор З.Юсупов томонидан фарзандининг вояга етгунига қадар 78 млн. 960 минг сўм алимент пуллари ундирилган ва ижро иши юритуви ундирувчи мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар