15:00 / 30.07.2020
3 610

Болалар онаси бағрига қайтди

Болалар онаси бағрига қайтди
. Болалар ота-онаси билан бахтиёр. Аммо минг афсуски, ҳаёт баъзан фарзандлар истаги асосида қурилмаган бўлиши мумкин. Бунда кўпроқ жабр чекадиган, руҳан эзиладиган ўртадаги болалар бўлиши мумкин. Эр-хотин муносабатларининг номутаносиблиги ёки қайнона келиннинг ўзаро келишмовчилиги боис ажрашиб кетган оилаларда вояга етаётган болалар отасини танласа она меҳридан, онасини деса ота меҳридан мосуво бўлиб яшайди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун айтган сўз ҳақ сўздир.

Гулмира Сирожиддинга турмушга чиққанда дунёда ундан бахтли аёл йўқдек эди. Бирин- кетин уч фарзандлик бўлишди. Турмушлари ўхшамади. Сабаблар бисёр, оқибат эса ажрим билан тугади. Мана, суд чиқарган қарор бўйича бугун Азизбек, Билолбек ва Севинчхонлар Гулмиранинг бағрига қайтиши керак.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йил 19 майдаги ижро варақасига асосан қарздор С.О. дан ундирувчи Г.Т. фойдасига 2008, 2011 ва 2014 йилда туғилган вояга етмаган 3 нафар фарзандини онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 8 июль куни давлат ижрочилари томонидан олиб берилди. Болаларни отасидан онасига мажбурий тартибда олиб бериш осон кечмаганлигини тасаввур қийин эмас, албатта.

Бюро ўз ваколатлари доирасида вазифасини амалга оширди, аммо фарзандлари йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишга минг карра ҳақли эканлигини вақтида англаб етиш пушаймонликлар олдини олишини унутмайлик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болалар онаси бағрига қайтди