
Ҳомиладорликнинг дастлабки олти ойи – ҳомила органларининг шаклланиш даврида коронавируснинг салбий таъсири юқори бўлиши мумкин.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳомиладорликнинг дастлабки олти ойида коронавируснинг хавфи юқорироқ бўлади.
«Ҳомила 6 ойлик бўлгунича она вирусга қарши специфик препартларни қабул қила олмайди. Бу даврда ҳомиланинг органлари шаклланади. Вирусга қарши препаратлар ҳомилада нуқсон чақириши мумкин.
Шу боис бу даврда бўлажак оналар ўта эҳтиёткор бўлиши керак», деди Алимов АОКАдаги матбуот анжуманида.
Штаб аъзоси Ҳабибулло Оқиловнинг қайд этишича, ҳомиладорларнинг коронавирусни юқтириш эҳтимоли бошқалар билан бир хил.
«Ҳомиладорларнинг коронавирус билан касалланиш эҳтимоли бошқаларники билан бир хил. Улар ҳар қандай инфекциядан, шу жумладан, коронавирусдан ҳам икки ҳисса кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак», дейди Оқилов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар