18:07 / 31.07.2020
3 559

Тошкентда тиббиёт ходимларига миннатдорчилик акс этган баннерлар пайдо бўлди (фото)

Тошкентда тиббиёт ходимларига миннатдорчилик акс этган баннерлар пайдо бўлди (фото)
Фото: «Afisha.uz»
Коронавируснинг биринчи тўлқини вақтида бутун дунё бўйлаб одамлар тиббиёт ходимларга миннатдорчилик билдириш учун бирлашди. Бунда деразалардан туриб қарсаклар чалинди, ёрқин граффитлар ва асфальтларга «Раҳмат!» сўзлари чизилди.

Масалан, Москвадаги «Космос» меҳмонхонаси биносида «Шифокорларга раҳмат» жумласи пайдо бўлди. Меҳмонхона ишчилари деразалардаги чироқларни ёқиб, коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига ушбу миннатдорчилик сўзи пайдо бўлишига ёрдамлашди.

Фото: «Afisha.uz»
Тошкентда эса «Юксалик» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Humo Arena фасадида «Ўзбекистон шифокорларига раҳмат» мавзусида акция-флэшмоб ўтказилди.

Фото: «Afisha.uz»
«Afisha.uz»нинг ёзишича, 30 июль куни эса пойтахтнинг турли нуқталарида жойлашган билбордларда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирилган макетлар пайдо бўлган.

Фото: «Afisha.uz»
Telegram’даги «Ҳозир ҳаммаси бўлади» реклама канали асосчиси Виталий Халзунов ушбу баннерларнинг оргинал вариантини бепул тармоққа жойлаб, бўш ётган билборд эгаларини ушбу миннатдорчилик сўзларини жойлаштиришга чақирди.

Фото: «Afisha.uz»
«Рекламачи дўстлар, биламан, бу ерда кўпсизлар, шаҳарда ҳам бўш ётган конструкциялар кўп. Бугунги куннинг бош қаҳрамонлари ва бутун вазиятни қўллаб-қувватлаш йўлида бўш ётган билбордларга бирор нима жойлаштиринг. Конструкция шундоқ ҳам бекор турибдику.

Ариал шрифда ёзилган ‘Раҳмат’ сўзи — бу ҳеч нарса бўлмаганидан яхшироқ
», — дейди у

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тиббиёт ходимларига миннатдорчилик акс этган баннерлар пайдо бўлди (фото)