22:23 / 01.08.2020
6 566

Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...

Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
Видеолавҳадан скриншот
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда шифохонанинг йўлаги тўла мурдалар акс этган видео лавҳа тарқалган эди. «Ҳудуд» ёшлар информацион дастурида ушбу видео Республика патологик анатомия марказида тасвирга олингани маълум қилинди.

«28 июнь куни Россиядан чартер рейсида «Груз-200» кўринишида 16 та мурда келган эди. Мурдаларни барчаси тобутларда келган. Биз яшикларни очиб, мурдаларни ювиб, тозалаб, тикадиган жойини тикиб, дезинфекциялаб, кафанлаб қариндош-уруғларига беришимиз керак», – дейди марказ вакили журналист билан суҳбатда.

Унинг изоҳ беришича, бу видео хоразмлик талабалар томонидан тасвирга олинган бўлиб, оиласига қаерда ишлаётганини кўрсатиш учун юборилган. Шундан сўнг видео 18 июль куни Хоразм орқали ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

«Ушбу ҳолатнинг коронавирусга алоқаси йўқ», дейди марказ вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...