Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи эркак оилавий жанжал вақтида рафиқасининг юзи ва чап қўлини лезвия билан кесгани сабабли беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу оила аввалдан нотинч бўлган, доимий равишда оилавий жанжаллар ва келишмовчиликлар бўлиб турган. Натижада мазкур ҳолат юзага келган.
Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1977 йилда туғилган Қувончбек жанжал вақтида рафиқаси, 1980 йилда туғилган Дилдоранинг юзи ва чап қўлини лезвия билан кесган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, етказилган тан жароҳати ўртача оғирликда. Аёлнинг юзидаги ва қўлидаги чандиқлар кўзга яққол ташланади. Юзда қўпол деформация ва мимика бузилиши юзага келгани сабабли мазкур чандиқлар тузалмайдиган чандиқлар деб хулоса берилган.
Жиноятни содир этган эркак Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди