Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга чалинган беморларнинг ингаляция қилиши қанчалик тўғри эканлиги борасидаги саволга аниқлик киритилди.
Скриншот: UzReport
Мутахассиснинг таъкидлашича, ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади. Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади. Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.
«Агар уйингиздаги беморга ингаляцияларни ўз ҳудудингиздаги поликлиникада фаолият юритувчи умумий амалиёт шифокори хизматининг тавсиясисиз ўтказсангиз, унинг аҳволини оғирлаштириб қўйишингиз мумкин. Яхшиси, шифокор билан маслаҳатлашиш, агар мақсадга мувофиқ бўлса ингаляция қилиш мумкин. Агар бронхоспазм йўқ бўлса, қуруқ йўталда ингаляциялар камдан кам ҳолларда ёрдам беради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Севара Убайдуллаева COVID-19 билан касалланганлар беморлар шифокорлар билан маслаҳатлашмасдан осма укол олаётгани уларнинг аҳволини янада оғирлашишига сабабчи бўлаётганини маълум қилган, шунингдек, коронавирус енгил кечаётган беморларга кўп дори тайинлаш ўринсиз экани таъкидланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди