12:35 / 05.08.2020
1 815

Юридик шахсларга барча таълим турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Юридик шахсларга барча таълим турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Қонунда таълим жараёнида меҳнат қилаётган мутахассислар, қолаверса, ота-оналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатлар ҳамда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда. Жорий йилнинг 4 август куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Янги таҳрирдаги Қонунга “давлат таълим муассасаси”, “давлат таълим стандартлари”, “давлат таълим талаблари”, “мутахассислик”, “тарбия”, “таълим”, “кампус”, “ўқув дастури” ва “ўқув режаси” каби янги тушунчаларнинг мукаммал изоҳи киритилмоқда.

Бундан ташқари, Қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини амалиётда кенг қўллашга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Қонунда таълим жараёнида меҳнат қилаётган мутахассислар, қолаверса, ота-оналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатлар ҳамда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда.

Шу билан бирга, Қонун 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим, умумтаълим мактаби битирувчиларига қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўргатиш тизимини йўлга қўйиш, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида таълим бериш муддати ва мазмунининг ўзгариши, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахсларга барча таълим турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши жамиятда интеллектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойларининг кенгайишига имкон беради.

Шунингдек, муҳокама чоғида мазкур Қонун таълим тизимини тартибга солиш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланиб, ушбу ҳужжат юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик шахсларга барча таълим турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин