17:30 / 05.08.2020
2 265

Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари томонидан 2 954 та оилаларга 2 млрд. сўмдан ортиқ пуллар тарқатилди

Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари томонидан 2 954 та оилаларга 2 млрд. сўмдан ортиқ пуллар тарқатилди
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика миқиёсида жами 150 млрд. сўм ажратилганлиги ва шундан 10 млрд. сўм Тошкент вилояти учун берилиши вилоятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилган эътибор ва имконият бўлди. Икки кун давомида сектор раҳбарлари махсус шакллантирилган рўйхат асосида ушбу маблағларнинг муносиб эгаларига тарқатилишида ўз ҳиссасини қўшишди.

Шу куннинг ўзида вилоятнинг давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектори раҳбари Равшан Раимов томонидан кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан вилоят солиқ сектори учун ажратилган 2 млрд. 199 минг сўм миқдоридаги ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Биргина Бўстонлиқ туманида 111 нафар эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 88 млн. сўм пул маблағлари сектор раҳбари томонидан ўз эгаларига топширилди.

Сектор раҳбарлари томонидан туманнинг Маърифат МФЙда истиқомат қилувчи таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз ногирон ва оғир касаллари бор кекса фуқароларнинг 5 нафарига 500 минг сўмдан ёрдам пуллари етказиб берилди.

Бўстонлиқ тумани Маърифат МФЙда истиқомат қилувчи Улфат Абдуваитов 2-гуруҳ ногирони турмуш шароити оғир, ёлғиз яшайди. У ҳам кўмак ва эътибордан четда қолмади, шунингдек, 4-сектор ишчи гуруҳи вакиллари томонидан пандемия даврида мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори–дармонлар етказиб берилди.

Ана шундай саҳоватли ишлар Қибрай туманида ҳам давом эттирилди. "Темир дафтар"га киритилган пандемия сабабли даромадидан айрилган эҳтиёжманд оилаларнинг 137 нафар аъзоси учун ажратилган жами 148 млн. сўм пул маблағлари сектор раҳбарлари иштирокида манзилли равишда ўз эгаларига етказилди.

- Қибрай тумани Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини раисиман-дейди, Барно Раззақова. Бугун вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ҳудудимиздаги эҳтиёжманд 9 нафар оилаларнинг 7 нафарига 1 млн. сўм ва 3 нафарига 500 минг сўмдан ёрдам пуллари ҳадя қилинди. Бу каби хайрли ишлар маҳалла аҳолисининг моддий таъминотини ошиши ва турмуш даражасини яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Қибрай туманининг Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Рихсибой Шерматовнинг оиласи ҳам аҳолига кўрсатилаётган кўмакдан четда қолмади. Фарзанди 2-гуруҳ ногирони бўлган бу оиланинг муайян иш жойига эга аъзоси йўқ. Жамғарма ҳисобидан топширилган пул маблағи ва қизи Зулхумор Шерматованинг4 - сектор раҳбари томонидан жамоатчилик асосида иш жойига эга бўлганлиги оиланинг моддий таъминотида катта ёрдам бўлди.

Бир сўз билан айтганда, ҳукуматимиз ва давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхурликлардан аҳолининг кўнгли кўтарилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари томонидан 2 954 та оилаларга 2 млрд. сўмдан ортиқ пуллар тарқатилди