18:43 / 05.08.2020
2 027

Махсус мобил бригадада қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши керак?

Махсус мобил бригадада қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши керак?
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият ва даволашнинг янги стратегияси бўйича маълумот берилди.

Тадбирда уй шароитида беморда бош оғриғи, иситма каби коронавирус белгилари сезилса, уйга мобил бригадаларни чақириш белгилаб қўйилгани, бундай бригадаларнинг қўлида қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши кераклиги айтилди.

«Махсус мобил бригада 3 нафар мутахассисдан иборат бўлади: инфекционист, умумий амалиёт шифокори, заруратга қараб ёки эпидемиолог, ёки Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходими бўлади. У бевосита намуна олиш учун бригада қўшилган.

Улар бирламчи тиббий кўрик ва тез ёрдам мақсадида келади. Бунда албатта иситмани ўлчаш, ўпкани эшитиш учун фонендоскоп, пульсоксиметр ва қон босими ўлчаниши керак. Бу бирламчи тиббий ёрдамнинг биринчи тамойиллари.

Мобил бригаданинг қўлида махсус сумка мавжуд. Сумкада худди «103»да бўлгани каби тез тиббий ёрдам дори воситалари, фақат озгина қисқартирилган шаклда.

Ҳар бир клиник белги, шикоятга тўғри келадиган дори воситалари киритилган. Агар мобил бригада ташриф буюрганидан кейин Covid-19’га оид клиник белгилар аниқланса, беморга махсус дори воситалари солинган қути берилади. У белгиларсиз ёки енгил кечувчи амбулатор шароитда даволанадиган беморларга тавсия этилган дори воситалари.

Бу дори воситалари ҳукумат томонидан сотиб олиняпти. Бемор бунинг учун пул сарфламайди. У бепул. Ҳукумат томонидан даволаш учун тақдим этилаётган дорилар тўплами», деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Махсус мобил бригадада қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши керак?