19:18 / 06.08.2020
3 839

Простата бези саратонининг асосий белгилари айтилди

Простата бези саратонининг асосий белгилари айтилди
Простата бези онкологияси уретрага босим қилиб, сийишга ҳалақит бермагунга қадар сезилмайди, деб ҳисобламоқда Cancer Research UK ташкилоти олимлари. Бунда простата безидаги саратон ҳужайралари танага қон оқими ва лимфа тугунлари орқали тарқалиши мумкин, деб хабар берди Medikforum.

Онкологлар простата бези саратони бошланганини кўрсатувчи 6та асосий аломатларни санаб ўтишди:
сийдик ажралишидаги оғриқ;
сийдик оқими кучининг пасайиши;
спермада қон излари;
суяклардаги оғриқ;
оёқларнинг шишиши;
чарчоқ аломатлари.
Шунингдек, эрекциянинг бузилиши, анемия, вазн йўқотилиши ва кальций миқдорининг ошиши ҳам онкология белгиларидан бири бўлиши мумкин. Кальций миқдорининг ошганига ич қотиши ва кўнгил айниши ишора қилиши мумкин.

Олимлар бу аломатларнинг исталган бири намоён бўлиши биланоқ шифокорга мурожаат қилишни тавсия этишмоқда. Бунда касалликнинг сабаби хавфсиз ўсма – аденома бўлиши ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда онкология йўқлигига ишонч ҳосил қилиш муҳим ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Простата бези саратонининг асосий белгилари айтилди