10:18 / 08.08.2020
3 940

Тубaнликкa юз тутгaн aëл

Тубaнликкa юз тутгaн aëл
Амударё туманида яшовчи Лайлохон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўзи тушган фаҳш гирдобига бошқаларни ҳам тортишга киришди. Ёзда фарғоналик таниши Моҳидилга қўнғироқ қилди.

«Туркияга бориб ишлашни хоҳловчи қизлар керак, енгилтак қизларни топинг, ҳар бири учун беш юз доллардан бераман. Қизларни ўзим жўнатаман», – деди. Моҳидил Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига мурожаат этди. Икки қиз Моҳидил билан бирга одам савдосига қўл урган аёлни жиноят устида ушлаш тадбирида қатнашишга рози бўлди.

Моҳидил орадан икки кун ўтиб Лайлохон билан телефонда гаплашди.
– Истанбулдаги танишимнинг ёнига юбораман, – деди у.
– Йўлкираси, уларга олиб берадиган уст-бош ва бошқа харажатлар учун танишим тўлайди. Харажатларни қизлар ишлаб беришади. Эртага Тошкентда кўришамиз.

Моҳидил қизлар билан «Ғишткўприк» чегара постига борди. Орадан бироз вақт ўтиб Лайлохон етиб келди. Моҳидил у ваъда қилган 1000 долларни сўради. «Қизларни учириб юборганимдан кейин қайтиб келгач бераман», – деди у. «Ҳозирча мана буни ола туринг», – дея қўлидаги соати, иккита узуги ва 100 АҚШ долларини берди.

– Истанбулда ишратхонада ишлайсизлар, – деди қизларга. – Чегарадан Қозоғистонга олиб ўтиб Чимкент аэропортидан жўнатиб юбораман. Суратларингни интернет орқали Али Усмоннинг телефонига ташлаб бераман. Истанбул аэропортида суратларингдан таниб олади. Туркияга чиқариб юборишнинг харажатларини менга ишлаб берасизлар, етти минг доллардан бўлади. Сўнг ҳар бир мижоз берган пулнинг ярми ўзларингга қолади, ярмини ишратхона эгалари олади.

Шартига кўнган қизларни чегара постига бошлаган пайтда Лайлохон Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Тубанликка юз тутиб турмуш ўртоғидан ажрашган, одам савдоси жиноятини содир этган Лайлохон Мамбетованинг қилмиши тўлиқ иқрорлигидан ташқари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, Моҳидил Бойжонованинг телефон орқали ёзиб олинган аудиоёзувлар, судланувчи унга берган узук, соат билан тасдиқланди. Суд уни шартли равишда беш йилга озодликдан маҳрум этгани ҳолда қилмишидан пушаймонлиги, ёлғиз оналиги, вояга етмаган учта боласи борлигини инобатга олиб, бир йил синов муддати белгилади.

Шухрат Мирзалиев,
Фарғона шаҳар прокурорининг ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тубaнликкa юз тутгaн aëл