15:30 / 08.08.2020
3 000

Мутахассис нима учун тиббий ниқоб тақиш муҳимлигини тушунтирди (видео)

Мутахассис нима учун тиббий ниқоб тақиш муҳимлигини тушунтирди (видео)
«Тез ёрдам» кўрсатувининг навбатдаги сонида мутахассислар томонидан COVID-19 касаллигининг ривожланиш босқичлари ва тиббий ниқоб тақишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, тиббий ниқоб тақиш орқали касалликнинг ҳар бир босқичида бошқаларга вирус юқтиришнинг олдини олиш мумкин.

Инфекционист-эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори Малика Хўжаеванинг таъкидлашича, инсон организмига бирор инфекция, вирус ёки бактерия тушгандан сўнг у танада жойлашиб, кўпайишни бошлаши учун маълум вақт керак бўлади. Қайсидир вирусга бунинг учун 2 соат етарли бўлса, қайсидир вируслар учун 1 ой керак бўлиши мумкин. Бу яширин давр деб аталади.

Коронавируснинг яширин даври 1 кундан 14 кунгача ҳисобланади, индивидуал ҳолатларда 5 ёки 10 кунгача бўлган ҳолатлар кўпроқ кузатилган.

«Касалликнинг яширин даври ўрталарига келиб вирус сал кўпаяди. Кейинги босқичга келиб, вирус қонга ўтади. Бу даврда касалликнинг умумий белгилари: бош оғриғи, мушаклар оғриғи, эт увишиши каби белгилар пайдо бўлади. Бу муддатда бемор юқумли ҳисобланади.

Ундан кейинги босқичда айнан коронавирус учун хос бўлган белгилар пайдо бўлади. Масалан, ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши коронавирусга хос экани маълум. Беморнинг ўзи ҳолатини кузатиб, касаллик манбаи билан қачон тўқнашганини, қайси муддатда яқинлари учун хавфли эканини билиши керак бўлади
», - деди Азиза Хўжаева.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавируснинг яширин даврида бемор ўзида вирус борлигини билмаслиги, лекин уни бошқаларга юқтириши мумкин. Шунинг учун тиббий ниқобнинг аҳамияти жуда юқори ҳисобланади.

«Инсон коронавируснинг яширин даврини бошидан кечираётган пайтда тиббий ниқобда бўлса, у ўзи учрашган инсонларни касаллик юқишидан сақлаб қолиши мумкин. Касалликнинг кейинги босқичларида ҳам тиббий ниқоб тақиш орқали бошқаларга вирус юқтириш хавфи камаяди», - деди Азиза Хўжаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассис нима учун тиббий ниқоб тақиш муҳимлигини тушунтирди (видео)

Жамият янгиликлари