
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бугун, 8 август куни АОКАда «Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази раҳбарияти иштирок этди.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов контракт тўлови ўзгариши масаласига аниқлик киритди.
“2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолади, оширилмайди, камайтирилмайди. Қўшимча қилиш керакки, пандемия шароитида иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайдилар. Кириш имтиҳонлари сентябрда бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, биринчи курс талабалари учун ўқув машғулотлари октябрдан бошланади”, – деб маълум қилди Мажидов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар