13:00 / 12.08.2020
2 381

“Қамчиқ" довонида “Кобальт” ағдарилиб кетди

“Қамчиқ" довонида “Кобальт” ағдарилиб кетди
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 11 август куни эрталаб соат 08:05да “Қамчиқ" довонидан ўтган А-373, “Тошкент-Ўш" автомагистралининг 206.5 километрида яна йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат чоғида ҳушёрликни бутунлай йўқотган. Оқибатда автомашина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Автомашина ичидаги фуқаролар омон қолишган.

Зиён етган автомобилга ёрдам кўрсатиш учун “Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ва Йўл патруль хизмати, йўл бўлими ходимлари етиб келиб, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатишган ҳамда ариқ ичидан машинани чиқариб олганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қамчиқ" довонида “Кобальт” ағдарилиб кетди