09:00 / 13.08.2020
3 541

ИИББ Сергели туманида содир бўлган жанжал ҳақида маълумот берди

ИИББ Сергели туманида содир бўлган жанжал ҳақида маълумот берди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 11 август куни соат 22:30да Тошкент шаҳар ИИББга Сергели тумани Спутник-4 массивида иккита эркак жанжаллашаётгани ва бири иккинчисини ураётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, воқеа жойига ППХ автоэкипажи етиб борган. Эркакларни ажратиб, Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига етказишган.

Суҳбат давомида маълум бўлишича, 27 ёшли С.Э. бир неча кун давомида уйига келмаган. Унинг отаси 52 ёшли Ф.Х. ўғлининг бу ишидан ғазабланиб ўғлини кечки пайт Сергели-4 массивида кўриб қолганда уни уришиб, ўғлига бадан шикастлари етказган. С.Э. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Келишмовчиликларни куч билан ҳал қилиш керакли натижа бермайди. Айниқса, улғайиб қолган фарзандларингизнинг тарбиясида бундай услуб самарасиздир. Қариндошлар орасида келишмовчилик чиққанда сиз доим ҳудудий профилактика инспекторлари ёрдамида Тошкент шаҳар ИИББ психологларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Сергели туманида содир бўлган жанжал ҳақида маълумот берди