10:10 / 13.08.2020
1 912

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Агентлик хабарига кўра, бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 8 августда Чорвоқ сув омбори ҳавзасининг санитария муҳофазасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган. Ҳужжат лойиҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Чорвоқ сув омборида моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидротцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланилиш ва аҳолининг чўмилишини тақиқлаш бўйича таклифлари инобатга олиб, 2020 йил 1 августдан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидротцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланиш ҳамда пляжлар ташкил этиш ва сув омборининг қирғоғи периметри бўйлаб аҳолининг чўмилишини қатъиян тақиқлаш таклиф қилинганди.

Ундан аввал Вазирлар Маҳкамасининг пандемиядан кейин туризмни тиклашга қаратилган қарорида Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида скутерлар ва моторли қайиқлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.

Тақиқ моторли бўлмаган қайиқларга, муқобил энергия манбалари орқали ҳаракатланувчи сув транспортига, махсус моторли қайиқларга, вазирликлар ва идораларнинг ваколатли сув транспортларига тааллуқли эмас деб белгиланган. Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқлари бўйида сузиш, автоуловларни ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш ҳам тақиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди