18:00 / 13.08.2020
2 276

Тадбиркор фойдасига қарздорлик ундирилди

Тадбиркор фойдасига қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Хоrazm baraka savdo” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Bizzon teks” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 273.725.000 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд эди.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 273.725.000 сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига қарздорлик ундирилди