08:45 / 15.08.2020
2 049

Эпидемиолог ўзбекистонликларга ниқобни баҳоргача ечмасликни тавсия қилди

Эпидемиолог ўзбекистонликларга ниқобни баҳоргача ечмасликни тавсия қилди
Коронавирусга ва бошқа ўткир респиратор касалликларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш учун ниқоб тақишни 2021 йилнинг баҳоригача давом эттириш керак. Бу фикрни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти масъул ходими Жамила Раҳмонова «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилди.

Унинг фикрича, бу касалликлар бўйича профилактика тадбирлари ўзгармайди. Ниқоб тақиш нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳаёт тарзига айланди.
«Ниқобни ечмаймиз ҳали. Менимча, баҳоргача ечмасак яхши бўларди», — деди Жамила Раҳмонова.

Унинг қайд этишича, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда нафақат коронавирус, балки юқори нафас йўллари касалликларининг ҳам олдини олиш мумкин.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг яна бир масъул ходими Шаҳло Саидазимованинг таъкидлашича, коронавирус шароитида яшаш ва у билан «муомала қилиш» учун баъзи қадриятларни ўзгартириш керак.

Унинг фикрича, ниқобларнинг турини, рангларини, материалларини кўпайтириш керак. Ниқоб ҳам кишилар гардеробининг бир элементи бўлиб қолиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эпидемиолог ўзбекистонликларга ниқобни баҳоргача ечмасликни тавсия қилди