Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда карантин яна жорий қилиниши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
«10 июлдан бошлаб жорий қилинган қатъий карантин республикада коронавирус тарқалишини нисбатан жиловлаш имконини берди. 15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди. Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди.
Шу кунларда Республика махсус комиссияси юқорида таъкидланган қоидаларга риоя қилмаслик касаллик сонининг такрор ошишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида қатъий карантин чекловларини қайта жорий этишга сабаб бўлиши мумкин», деди у АОКА штабидаги брифингда.
Штаб аъзоси вирусдан ҳимояланиш учун риоя қилиш зарур бўлган чораларни эслатиб ўтди.
«Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг олдини олиш мақсадида республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни индивидуал ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишда давом этишга чақиради. Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш талаб этилади», деди Абдусаматова. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади