
Фото: dailynews.ru
Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников «Россия 1» телеканалида мия қаришини секинлаштиришнинг самарали усуллари ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, мия қаришини секинлаштириш учун ижтимоий фаол бўлиш, ҳаётга қизиқиш, қизиқувчан бўлиш, кўп ўқиш ва кўп ўйлаш керак экан.
Бундан ташқари, тўғри овқатланишга эътибор қаратиш жуда муҳим. Масалан, кўп тўйинмаган ёғли кислоталарга бой денгиз маҳсулотлари бу жараённинг олдини олиш учун жуда самаралидир.
Шунингдек, Мясниковнинг фикрича, мунтазам жисмоний фаоллик мия фаолиятига яхши таъсир кўрсатади ва мия фаолиятини яхшилайди.
«Бундай муаммо ҳозир нафақат кекса авлод вакиллари, балки стресс остида яшайдиган, кам ҳаракат қиладиган ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмайдиган ёшлар орасида ҳам кузатилмоқда[i][/i]», дейди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар