18:12 / 17.08.2020
3 002

«Резинали қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда самара бермайди»

«Резинали қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда самара бермайди»
Жамоат жойларида коронавирус инфекциясидан ҳимояланишда резинали қўлқоплардан фойдаланиш самара бермайди. Бу ҳақда 16 август куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Шуҳрат Боймуродов айтиб ўтди.

Шуҳрат Боймуродовнинг маълум қилишича, резина қўлқоплар COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилишда самара бермайди.
«Тўлиқ ҳимояланиш учун антисептик воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки COVID-19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу ҳолат инфекцияни юқтириб олиш хавфини туғдиради» – деди профессор.

Аввалроқ Шуҳрат Боймуродов докадан ёки пахта матосидан қилинган тиббий ниқоблар юз терисига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, одам иммунитети танқислиги вируси (ОИВ) билан яшаётган инсонларда вирусли юкламалар турли хил асоратларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Резинали қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда самара бермайди»