06:36 / 19.08.2020
2 429

Гиёҳвандлик воситасини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Гиёҳвандлик воситасини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Ш. фуқаро Қ.Ю.дан сотиб олган 323,11 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга 4 минг АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро М.Ш.нинг эгнидаги кийими чўнтагида ҳам 0,27 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро М.А ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг қўл телефони ғилофи орасида 0,88 грамм ҳамда “Нексия 2” русумли автомашинасининг ҳайдовчи ўриндиғи остида
0,73 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги фош бўлди.

Тезкор тадбир давомида жами 324.99 грамм “гашиш” гиёхвандлик воситалари қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситасини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди