19:19 / 19.08.2020
2 940

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши вафот этди

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши вафот этди
2020 йил 18 август куни соат 15:30 ларда Ургут туман Баҳрин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» М-39 автомобиль йўлида «ЗИЛ» юк автомашинаси «Самарқанд-Ургут» йўналишида ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги “Cobalt” билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.А., ушбу автомашина салонида бўлган йўловчилари, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган, 1988 й.т. Ж.А., вояга етмаган 2007 й.т. т.Н. воқеа жойида вафот этган, 2015 й.т. Б.И. Ургут туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Шунингдек, йўловчилари, 1991 й.т. Ф.М., 2017 й.т. Б.А. ва 1975 й.т. М.Л. лар тан жароҳати олиб Ургут туман Тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси яна бир бор йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши вафот этди